Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” томонидан дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берилган.
“Бугун республикамиз бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилмоқда. Бунинг сабаби Туркманистондан кириб келаётган нам ҳаво массаси билан боғлиқдир. Оқибатда булутли ҳаво, айрим жойларда ёмғир ёғиши, шимолда камроқ ёғингарчилик кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 4-9 градус атофида бўлиб, бу кўрсаткич кун меъёрига мувофиқ келади”, -дея маълум қилмоқда “Ўзгидромет”.
Шанбанинг якшанбага ўтишида ҳаво ўзгариши мумкин, ҳаво массаларининг алмашиши кутилмоқда.
Илиқ ҳаво массаси ўрнини Волга бўйидан кириб келадиган совуқ ва нисбатан нам масса эгаллайди. Айрим ҳудудларда камроқ ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, айрим жойларда у кучайиши мумкин. Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечда 0, -5 градус, кундузи 0, +5 градусга тенг бўлиб, бу меъёрдан сал пастроқдир.
Изоҳлар мавжуд емас