Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, автомобиль сотилганда ёки давлат рақами ўзгарганда тонировкага берилган рухсат сақлаб қолинади.
Шавкат Мирзиёев ички ишлар вазирлигига 2022 йил 1 сентябргача автотранспорт воситасига эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки автомобил эгасининг маълумотлари ўзгарганда, тонировка учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини автоматик равишда сақлаб қолиш тартибини жорий этиш бўйича топшириқ берган.
Айни пайтда тонировкага рухсат 1 йил муддатга берилади.
Бундан ташқари, ойнага тонировка ўрнатиш учун рухсатномалар бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар идораларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан бериш тартиби ҳам жорий этилади.
Шунингдек, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
-
автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарига тонировка ўрнатиш учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади;
-
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли авторанспорт воситаларининг олд ён ойналарига тонировка ўрнатишга рухсатнома бериш учун йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (2,4 млн сўм) ҳажмида белгиланади.
Изоҳлар мавжуд емас