Загрузка
Загрузка
Автомобиль сотилганидан сўнг “чиройли” рақамнинг  тақдири нима бўлади?
Жамият

Автомобиль сотилганидан сўнг “чиройли” рақамнинг тақдири нима бўлади?

642
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Январь ойи бошида Ўзбекистон тарихида энг қиммат автомобиль рақами онлайн-кимошди савдосида сотилди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу мавзу бўйича кўплаб мулоҳазаларни билдириб, агар эгаси машинани сотишга қарор қилса, рақамнинг тақдири нима бўлади, уни ўзида сақлаб қола оладими, деган саволни илгари суришган.

Транспорт   воситани сотиш, ҳадя қилиш ёки алмашиш қарор қилинганида “чиройли” рақам эгаси учун уни ўзида ушлаб қолиши, қариндошларига бериши ёки автомобилининг янги эгасига топшириши мумкин. Мухбиримиз маълум қилишича, бу автотранспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда қайд этилган.

Бундай ҳолларда, рақам янги автомобиль учун зарур бўлганга қадар сақлаш учун топширилади. Бунинг учун ҳудудий ЙҲХБга мурожаат қилиш лозим бўлади.

Рақам 12 ой давомида бепул сақланади. Агар бу даврдан кейин унга даъво қилинмаган бўлса, собиқ эгаси унга бўлган ҳуқуқларни йўқотади ва рақам қайта савдога қўйилади. Эски рақам эса йўқ қилинади. Рақамларнинг чиройли комбинациясини қайта харид қилганлар учун янги рақам тайёрлаб берилади.

Бундан ташқари, автомобиль сотилган тақдирда, махсус рақам эгаси ўз хохишига кўра уни яқин қариндошларига бериши, шунингдек мерос   қилиб қолдириши мумкин.

Гарчи автомобилнинг олдинги эгаси рақам маълумотларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолишдан воз кечса, янги эгасининг илтимосига кўра кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш шарти билан у сақлаб қолиниши мумкин.

Ҳужжатда қайд этилишича, агар рақам ҳудудий кодга, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига мос келса, шунингдек, белгиланган тегишли тўловларни тўлаганидан кейин у қайта берилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...