Загрузка
Загрузка
“АвтоВАЗ” ўзбекистонлик 500 нафар малакали ходимларни ўзига жалб қилади
Жамият

“АвтоВАЗ” ўзбекистонлик 500 нафар малакали ходимларни ўзига жалб қилади

510
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “АвтоВАЗ” ўз заводларига ўзбекистонлик 500 нафар малакали ходимларни жалб қилмоқчи. 

Бу борада яқинда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Россия автоконцерни вакиллари томонидан музокаралар ўтказилган.

Ўзбекистонлик мутахассисларни йўловчи автомобилларини йиғиш ҳамда бутловчи қисмлар учун ишлаб чиқариш линиясига жалб этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 28 август куни “АвтоВАЗ” учта русум: Granta, Niva Legend ва Niva Travelларни серияли ишлаб чиқаришни қайта тиклаган.

Компания раҳбари Максим Соколовнинг айтишича, энг қийин инқироз даврлари ортда қолган. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда компания ўзига хос даврни бошдан кечирмоқда, муаммолар сони ва санкциялар режими компаниянинг ривожланиш векторини тўлиқ қайта кўриб чиқишни   тақозо қилган. Бундай шароитда давлатнинг асосий акциядор сифатида қайтиши ҳал қилувчи роль ўйнаган.

Эҳтимол, ўзбекистонликлар август ойининг учинчи ҳафтасида 1,9 мингга яқин ходим ишдан кетган "Lada Ижевск", корхонасида ишлаши мумкин. Қайта ташкил этилгандан сўнг, ушбу компанияда “АвтоВАЗ”нинг асосий майдончаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ерда Lada Largusнинг электр версияси ҳам тайёрланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...