Ҳайдовчилар хусусий автомобилларда стикерсиз вилоятлар ва бошқа шаҳарлар ичида юришлари мумкин. Тошкент шаҳри ва  вилоятлар  марказлари бундан  мустасно
Жамият

Ҳайдовчилар хусусий автомобилларда стикерсиз вилоятлар ва бошқа шаҳарлар ичида юришлари мумкин. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари бундан мустасно

2449

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, ҳайдовчилар хусусий автомобилларда Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидан ташқари стикерсиз вилоятлар ва бошқа шаҳарлар ичида юришлари мумкин.

"Транспорт чекловлари фақат бир вилоятдан иккинчисига ўтишга, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларига нисбатан қўлланилади. Ушбу чекловлар бошқа шаҳар ва туманларга нисбатан тегишли эмас. Мазкур ҳудудларда автомобиллардан фойдаланиш учун стикер талаб этилмайди", - деди у Тошкентда ўтказилган брифинг давомида.

Эслатиб ўтамизки, коронавирус билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун 30 мартдан бошлаб шахсий автомобилларнинг ҳаракатланишига таъқиқ жорий этилди.

Карантин даврида рухсатсиз автомобилни бошқариш учун жарима миқдори 1, 1 миллион сўмни ташкил этади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...