Загрузка
Загрузка
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит қизларни уйларигача олиб бормоқчи бўлган. Тезликни оширган ўсмир бошқарувни йўқотган. Оқибатда икки киши ҳаётдан кўз юмган
Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит қизларни уйларигача олиб бормоқчи бўлган. Тезликни оширган ўсмир бошқарувни йўқотган. Оқибатда икки киши ҳаётдан кўз юмган

524
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли ўсмир қизларни уйларигача олиб бормоқчи бўлган. У тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган, оқибатда икки нафар қиз  ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Самарқанд  вилояти ИИБ  маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Фожиали воқеа "Чака"маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам, тегишли ҳайдовчилик тажрибасига ҳам эга бўлмаган ўсмир синглиси ва унинг дугоналари  олиб бориб  қўйиш учун “Кобальт”га ўтирган.

Ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчи тезликни оширган ва бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлдан чиқиб  кетиб, йўл четидаги ариққа тушган ва  ағдарилган. Қизлардан бири воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот  этган. Яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган Вилоят ички ишлар бошқармаси  ҳайдовчининг ҳолати бўйича хабар бермаган.

Ушбу  ҳолат  бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки  транспорт воситаларидан  фойдаланиш  қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши очилган, терговолди текширув олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+