Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 22-26 сентябрь кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғ ва тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шимолда ва чўл ҳудудларда шамолнинг кучайиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 даража, кундуз кунлари 24-29 даража атрофида сақланиб туради.
Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларида 22-23 ва 26 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда 24 ва 26 сентябрь кунлари шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 13-16 даража, кундузи 22-23 сентябрда 24-27 даража, 24-26 сентябрда 27-29 даража бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас