Загрузка
Загрузка
Қайси давлатда шундай шароит яратилган экан? Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси  яшаш шароитларни яхшилашни сўраган  карантиндагиларни уялтирди
Жамият

Қайси давлатда шундай шароит яратилган экан? Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси яшаш шароитларни яхшилашни сўраган карантиндагиларни уялтирди

560
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков яшаш шароитларни яхшилашни сўраган карантиндаги ўзбекистонликларни уялтирди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Тошкентда бўлиб ўтган брифингда унга қуйидаги савол билан мурожаат қилинди:

Нега карантинда 4 та одам битта хонада жойлаштирилаяпти, шулар орасидан биттасида касаллик бўлса, бошқаларга юқиб кўпайиб кетавермайдими? Бу аҳволда карантин муддати янги аниқланган беморлар хисобидан чўзилиб кетадику. Изоляция дегани шуми? Нега оммавий тест ўтказиб бўлмайди?

Бунга жавобан Нурмат Отабеков савол берган ўзбекистонликни уялтирди.

“Савол берган юртдошимизга ҳам саволим бор эди: ҳозир ўша битта хонага 3-4 та қилиб жойлаштирилган одам Россия ёки бошқа хорижий давлатларда ишлаб юрган пайтда 3 кишилик, 4 кишилик хонада яшаган эканми ёки алоҳида 1 кишиликда бўлганми? Айрим пайтда 20, 30, 100 кишилашиб битта хонада ётишган. Яхшилаб ўйлаб кўрайлик, шундай имконият қайси юртда бор экан ва қайси давлатда шундай шароит яратилган экан?! Биронта давлатда бундай, ҳатто 3-4 кишини битта хонага жойлаштиришчалик ҳам шароит йўқ”, –деди у.

Бошқа давлатлар стадионларга, концерт залларига, вокзалларга, ошхона ва ресторанларга жойлаштиришга мажбур бўлмоқдалар.

Унинг айтишича, ушбу касаллик бўйича аҳолини ёппасига тестдан ўтказиш бирор бир давлат амалиётида қўлланилмаяпти.

“Тасаввур қилинг, 34 миллион одамни бирданига бир кунда текшириш учун (битта ПЦР аппарати бир кунда 400 таҳлил ўтказиши мумкин) 85 мингта ПЦР аппарати (агар икки кунда — 40 мингта, 3 кунда — 23 минг, 10 кунда — 8,5 минг) керак бўлади, унга эса шунча шифокор-вирусолог керак бўлади”, -дея таъкидлади у.

Ўзбекистонда эса барча шифокорларнинг умумий сони — 75 мингга ҳам етмайди. Бундан ташқари, ҳозиргача тестдан ўтган 100 минг аҳоли ва ҳар куни тест синовидан ўтказилаётган 8-9 минг аҳоли давлат маблағлари хисобидан тестдан ўтказилаяпти.

“Ўзбекистонда 40 дан ортиқ ПЦР лабораториялари фаолият юритмоқда. Улар ихтиёридаги ПЦР аппаратлари сони эса энг кўпи билан 200 та бўлиши мумкин. Ҳозир Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ва яратилган тизим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тан олаяпти ва энг самарали усул деб эътироф этилмоқда”, - деб якунлади Нурмат Отабеков. 

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Нурмат Отабеков агар одам карантинда касаллик юқтирган бўлса, бунинг сабабини аввало кишининг ўзи ва унинг ҳатти-ҳаракатидан излаш лозимлигини айтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...