Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда иккита ғайриоддий тўй ўтказилган. Бирида куёвнинг жўраси ечинтирилган бўлса, бошқасида оташпарастлик элементлари кузатилган. Бу хақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Биринчи ҳолатда тўй ташкилотчилари куёвнинг жўрасига “ҳужум” қилиб, ўзларининг ижодий салоҳиятларини намоён қилишмоқчи бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада акс этишича, бир гуруҳ аёллар эркак томонидан ушлаб турилган ёш йгитини ечинтиришга уринишмоқда.
Мазкур видеолавҳа айрим фойдаланувчиларни ҳайрон қолдирмаган, сабаби – уларнинг фикрича, бундай тўй маросими ҳақиқатан ҳам Ўзбекистоннинг айрим чекка ҳудудларида ҳанузгача сақланиб келмоқда.
Иккинчи тўй маросими республиканинг номаълум туманида рўй берган ва унда аташпарастлик белгилари намоён бўлган. Хусусан, маросим чоғида куёв келинни кифтига миндириб, гулхан атрофида айланган. Бу пайт тўпланган мехмонлар куёвга қарсақ чалиб туришибди. Яна бир лавҳада эса қандайдир матога ўранган келин уй олдидаги остонада туриб, тўрт маротаба таъзим қилмоқда. Мазкур видео фойдаланувчиларни таажжублантириб, Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам шундай маросимлар борми ёки тўй ташкилотчилари ўта “креатив” инсонлар эканми, деган саволларни туғдирган.
Изоҳлар мавжуд емас