Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг бугун берган интервьюсида айтилишича, ҳудудларда касалликнинг авж олиши бироз кейинроқ, 10-15 кундан сўнг юз беради.
"Биз шуни тушунишимиз керакки, ҳудудларда касалликнинг авж олиши бироз кейинроқ, 10-15 кундан сўнг юз беради, бу 20 кунни ҳам ташкил этиши мумкин. Шу муносабат билан барча вилоятларда махсус Тақсимлаш марказлари, шунингдек Тошкентда тўпланган ижобий тажрибадан фойдланган ҳолда ихтисослашган ковид-марказлари тайёрланди", - деди у.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда вазият соатлаб ўзгариб бормоқда ва барча карантин талаблари бажарилмаган ёки бирон бир чоралар кўрилмаган айрим ҳудудларда инфекциянинг авж олиши кузатилмоқда.
"Ҳозирги кунда мамлакатда тез ёрдам чақирувларини таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилган. Шу аснода чақирувлар сони қўпаяётган, касалликнинг авж олиши эҳтимоли мавжуд, қўшимча равишда дори-дармон ва шифокорларга эҳтиёж мавжуд бўлган маҳаллалар ва мавзелар кесимидаги ҳолатни кўриб турибмиз. Бу иш махсус тузилган гуруҳ томонидан олиб борилмоқда. У барча келиб тушаётган маълумотларни онлайн равишда таҳлил қилиб боради", -деди у.
Эслатиб ўтамизки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги моддий ёрдам олиш учун кимлар «Темир дафтар»га киритилиши ҳақида маълум қилган эди.
Бундан ташқари, коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19га чалинганнинг қайси ҳолатларида ингалляциядан фойдаланиш мумкинлиги хусусида гапириб берди.
Изоҳлар мавжуд емас