Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Smartgov Consulting консалтинг бюроси ижрочи директори ва жамоат арбоби Азиза Умарова лицензиядан маҳрум бўлган Жаҳонгир Отажоновни қўллаб, “Ўзбекконцерт” фаолиятини кескин танқидга олди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“Биз Шимолия Кореяда яшаяпмизми? Ҳар-қандай истеъдодли мусиқачининг фаолиятига нуқта қўяётган субъектив цензура қаердан пайдо бўлди? Тингловчилардан ташқари буни ҳал қилишга яна кимнинг ҳаққи бор?”- деб маълум қилган у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
Шу билан бирга Умарова Ўзбекистон учун тушунарсиз бўлган ва ўзини оқламаётган “Ўзбекконцерт” ташкилоти нега кераклиги ҳақида ўринли савол берган.
“Таниш-билишчилик асосида таниқли хонандаларни “шанбалик” ва “окахон”ларнинг тўйларига ёллаш учунми? Ёш хонанда қизларни “эркин” севгига ундашгами? Рухсатномлардан пул қилишгами? Ижодкор ёшларни синдириш учунми? 21 асрда ўз хизмат хонасида ўтирган амалдор бошидаги “суварак”лари туфайли хонанданинг ҳаётини бемалол бузсаю, бу кимгадир одатий ҳолдек туюладими?”, - деб Умарова савол берган. Унинг фикрича, мазкур ташкилот собиқ Иттифоқда мавжуд бўлган тоталитар назоратнинг тўғридан - тўғри ворисидир. Шунингдек, Умарова бугундан бошлаб Отажонов чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, радио ва телевиденидаги ротациядан олинган.
Изоҳлар мавжуд емас