Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Блогер ва жамоат арбоби Азиза Умарова шифокорларнинг хатоси билан ногирон бўлиб қолган ва 13та операцияни бошидан ўтказган жиззахлик қиз ҳақида айтиб берган. Мухбиримиз маълум қилишича, айни пайтда қиз ёрдамга муҳтож.
"Менга Жиззахдан Марина Шунк исмли қиз мурожаат қилди. Қиз карвер, бўлиб ишлаган, яъни моҳирлик билан сабзавот ва мевалардан чиройли фигураларни ясаган. Ҳозирда у шифокорларнинг айби билан ногирон бўлиб қолган. Постдан мақсад – Тошкентда ушбу муаммога эътибор қаратиб, Маринани оёққа турғазишдан иборат", - дея ёзмоқда Умарова ўзининг Facebook даги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда қиз чап оёғидаги оғриқ ва шиш туфайли касалхонага борган.
"Унга гипс қўйилгач, аҳволи баттар бўлган. Марина 2018 йилиннг январь ойида Халқ қабулхонасига ёзган ва бунга жавобан, вилоят соғлиқни сақлаш боқшармаси томонидан унга бошқа шифокор юборилган. 2018 йилда янги тайинланган шифокор унга физиотерапияни тавсия қилган. Оёғи янада ёмонлашган ва кўкара бошлаган. 2018 йилнинг март ойида травматолог, проктолог ва жарроҳ иштирокида операция қилинган", - деди Умарова.
Унинг қўшимча қилишича, операциядан сўнг қизнинг сони шиша бошлаган ва оқибатда у ўтиролмаган. Шундан сўнг, иккинчи операция учун у Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия марказига юборилган.
"Ўша ерга уч маротаба, томир бўйича мутахассислар юборилган. Томир патологияси бўлмаган, фақат травматология бор эди. 2020 йилнинг ёзида у Самарқандда яна бир бор операция қилинган. Оёғига тўр қўйилиб, тўр ҳам ёрилган. 2020 йилнинг 7 декабрида 13-операция амалга оширилган. Шундай қилиб, у икки йил ичида оёғига 12та операцияни олган. Ўн иккита наркоз! 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган", - дея таъкидлади у.
Умарованинг сўзларига кўра, республика экспертизаси биринчи операция давомида тўр қўйиш кераклигини исботлаган. Тўр эса 12-операция давомида қўйилган.
"Ҳозиргача жиззахлик шифокорларнинг ҳеч бири қилган хатоси учун жавобгарликка тортилмади. Янги ҳужжатларда шифокорлар мавжуд бўлмаган ташхисларни қўша бошладилар, исмини ва ҳаттоки туғилган манзили ва йилини ўзгартирдилар. Аслида касаллик тарихида мавжуд бўлган Маринанинг ўрнига Мария деб ёзилган ҳолатлар мавжуд. Бу нима, текиширишлар учунми?", - деди Умарова.
"Мен бу ишга аралашишим ҳақида узоқ ўйладим. Ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб бу постни сақлаб келдим. Маринанинг аҳволи яхшиланмади. Агар Марина каби кишиларга адолатга эришишга ёрдам берилмаса, шифокорлар ташхисларини нотўғри ва жазосиз қўяверишади, инсонларни нотўғри даволаб, уларни ногирон қилишни давом эттиришади. Бу ҳолатга эътибор беришларини ва Маринага даволаниш учун ёрдам кўрсатилишини истардим. У ҳеч бўлмаганда ўтириб, юриб кетса бўлди эди. Унинг тиззаси аллақачон букилмай қолган. Узр сўрашга ҳожат йўқ. Тиббий хатонгизни тўғриланг", - дея хулоса қилди у.
Қизга ёрдам бериш учун реквизитлар ва унинг алоқа маълумотлари Азиза Умарованинг саҳифасида жойлаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас