Азизбек Болтаев хусусий клиникаларни жаримага тортиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва коронавирус инфекциясини даволаш бўйича барча шифокорларни ўқитишга чақирди
Жамият

Азизбек Болтаев хусусий клиникаларни жаримага тортиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ва коронавирус инфекциясини даволаш бўйича барча шифокорларни ўқитишга чақирди

393

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Психотерапевт Азизбек Болтаев беморлари коронавирусни юқтирган тақдирда хусусий клиникаларга жарималар солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга чақирди. Бундан ташқари, унинг фикрича, поликлиника ходимларининг ишини енгиллаштириш учун барча мутахассислик шифокорларини коронавирус инфекциясини даволаш бўйича ўқитиш керак. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Телефоним КОВИДни қандай даволаш кераклиги ҳақида маслаҳат сўрайдиган қариндошлар, дўстлар ва беморларнинг қўнғироғидан ёрилай дейди. Тўғриси, мен билмайман! Мен юқумли касалликлар бўйича мутахассис ёки вирусолог эмасман. Ҳеч ким менга коронавирус инфекциясини қандай даволашни ўргатмаган. Шу билан бирга, саводсиз маслаҳат беришни ҳам истамайман. Айримлар учта, ҳаттоки 4 хил антибиотикларни тавсия қилишмоқда», - деди Азизбек Болтаев ўзининг Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, поликлиника шифокорлари ўз имкониятлари чегарасида ишлаб, беморларнинг барча қўнғироқларига жавоб беришга улгуришмаяпти. Уларнинг юкини енгиллаштириш учун Болтаев тажрибали шифокорлар иштирокида амбулатория шароитида коронавирусни ташхислаш ва даволаш бўйича онлайн видео-курс яратишни таклиф қилди.

Шунингдек, унинг фикрича, барча ўқиган шифокорларга мутахассислиги ва пандемия даври учун лицензиянинг мавжудлигидан қатъи назар, Covid-19га чалинган беморларга масофадан туриб маслаҳат бериш ваколатини тақдим этиш керак.

Қолаверса, доимий фаолият юритувчи ҳудудий онлайн-консультацияларни ташкил қилиб, у ерда шифокорлар ҳамкасблари билан мураккаб ҳолатларни муҳокама қилишлари ва малакали тавсиялар олиб билишлари лозим.

"КОВИД-19 бўйича республика махсус комиссияси хусусий тиббиёт муассасаларини КОВИД билан курашишга сафарбар этишнинг ўрнига, инфекция юқтиришнинг ҳар-бир ҳолати учун 6000 АҚШ доллари миқдорида жарима солиш билан қўрқитди. Бунинг натижасида нима бўлди? Ҳозирги шароитда инфекция юқтирмасликнинг иложи йўқлигини тушуниб етган хусусий клиникалар оммавий равишда карантинга ёпилмоқда.

Охир-оқибатда аҳолининг тиббий ёрдамдан фойдаланиш имконияти тобора оғирлашмоқда. Махсус комиссия ўзининг мазкур "доно" қарорини ошкора бекор қилиши ва клиникаларга бундай жарималардан иммунитет бериши керак. Зеро, хусусий клиникаларда ҳам шифокорлар катта хавф остида ишлашмоқда! "- деб ёзмоқда Азизбек Болтаев.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+