Баҳодир Йўлдошев - Ўзбекистонда энг машҳур актёрлар иштирок этадиган буюк тарихий блокбастерлардан бири тайёрланмоқда
Жамият

Баҳодир Йўлдошев - Ўзбекистонда энг машҳур актёрлар иштирок этадиган буюк тарихий блокбастерлардан бири тайёрланмоқда

456

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, режиссёр, сценарийлар муаллифи ва клипмейкер Баҳодир Йўлдошев Ўзбекистонда "буюк тарихий блокбастерлардан бири" тайёрланаётгани, унда "жаҳон киносининг энг машҳур актёрлари иштирок этиши”ни айтган.

Бу ҳақида режиссёр Тошкентда ўтказилган Маданий мерос ҳафталиги давомида маълум қилди.

"Лос-Анжелесда менинг ҳамфикрларим ва "Ўзбеккино" билан биргаликда янги катта лойиҳага тайёргарлик кўряпмиз. Бу Ўзбекистоннинг 2021 йилга мўлжалланган учта миллий кино лойиҳаларидан биридир. Ушбу фильмда жаҳон киносининг энг машҳур актёрлари иштирок этади. Бу фильм катта тарихий блокбастерлардан бири бўлиши режалаштирилган", - деди у.

Баҳодир Йўлдошев таниқли клипмейкер ҳисобланиб, Шаҳзода, Сўғдиёна, “А-Студио” гуруҳи, Максим, Нюша ва бошқа шу каби юлдузлар билан ишлаган. У 1974 йилда Тошкентда таваллуд топган.

Унинг сўнгги иши - Шарқнинг буюк мутафаккири ва Самарқанд ҳукмдори Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақидаги "Коинот сирларини очиб берган инсон" номли тарихий ҳужжатли фильмдир.

Фильм 74-Венеция кинофестивалида "Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм” номинациясида, “Кинео" мукофотини қўлга киритган ва 2017 йилда Искья оролида бўлиб ўтган кинофестивалда "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинациясида ғолиб бўлган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+