Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи Зоҳиджон Асқаровнинг айтишича, Ўзбекистонда ишга лаёқатли аҳолининг 41 фоизи норасмий секторда ишламоқда.
“Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига кўра, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган аҳоли улуши 15 фоиздан ошмаслиги керак. Бизнинг статистикамизга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда норасмий секторда 5,7 миллион киши иш билан банд. Бу Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги жами аҳолининг 41 фоиздан ортиғини ташкил этади. 2026 йилга келиб бу улушни 30 фоизгача қисқартириш ниятидамиз”, - деди у “Ўзбекистон-24” телеканалига берган интервьюсида.
Бу кўрсаткичга айрим муҳим чораларни амалга ошириш ҳисобидан эришилади.
Мисол учун, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб хусусий тадбикорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга рухсат берилади. Натижада бугунги кунда бетонлаш, бўёқлаш, сувоқлаш ва бошқа турдаги иш билан ноқонуний шуғулланиб келаётган минглаб ўзбекистонликларнинг фаолиятини қонунийлаштириш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ўз-ўзини банд қилган фуқаролар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини 10та бандга кенгайтириш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас