Загрузка
Загрузка
Бангладешдан  қарийб 900 нафар меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга  келишади. Уларни  Қаршидаги инжиниринг  компанияси  ёллаган
Жамият

Бангладешдан қарийб 900 нафар меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга келишади. Уларни Қаршидаги инжиниринг компанияси ёллаган

6706
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бангладешдан қарийб 900 нафар меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга келишади. Уларни Қаршидаги инжиниринг компанияси ёллаган. Бу ҳақида Бангладешнинг   Daily Star газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Бангладешлик 239 нафар ишчини олиб келган биринчи самолёт Ўзбекистонга қўнган. Юқори малакали ишчиларнинг қолган қисми яқин вақт ичида иккита рейс билан етиб келади.

Бангладеш меҳнат бозорини таҳлил қилаётган мутахассислар Ўзбекистонни ушбу мамлакат фуқароларини иш билан таъминлаш учун яхши имконият деб баҳолашмоқда. Бангладеш ҳукумати учун ҳозирги кунда янги меҳнат бозорларини излаб топиш ўта муҳимдир. Чунки турли сабабларга кўра Форс кўрфази мамлакатларида хорижий ишчиларга бўлган талаб сезиларли даражада камайган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...