Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон банклари банк биносидан ташқарида бўлган кассалар, шунингдек, валюта айирбошлаш ва пул ўтказиш шаҳобчаларини ёпишмоқда. Тижорат банклари хизматларидан масофадан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
30 март кунидан бошлаб банкдан ташқарида жойлашган инфратузилмани ёпиш тўғрисидаги буйруқ республика Марказий банки томонидан чиқарилган.
Фақат божхона чегараси зонасида жойлашган шаҳобчалар ишлашни давом эттиради. Бундан ташқари, карантин даврида аҳолига пенсия ва нафақаларни тарқатиш учун тузилган мобил кассалар фаолиятини давом эттиради.
Фуқароларга мобил иловалар орқали тижорат банклари хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш тавсия этилади. Хусусан, валюта халқаро банк карталарида сақланган бўлса, долларни сўмга алмаштириш мумкин. Бироқ, ҳар бир банкда онлайн конвертация шартлари ўзгача бўлиши мумкин.
Нақд валютани туну-кун ишлайдиган банкоматлар орқали сўмга алмаштириш мумкин. Банкоматлар жойлашган манзиллар рўйхати Марказий банк веб-сайтида келтирилган.
Бевосита банк биноларида жойлашган валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шаҳобчалари ишлайверади.
Изоҳлар мавжуд емас