Загрузка
Загрузка
Барча электроэнергия  ҳисоблагичлари  2021 йилнинг апрель ойидан сўнг тўлов амалга оширилиши биланоқ автоматик равишда ёқилади. Энергетика вазирлиги “ бунга кам вақт  қолган”лигини  таъкидламоқда
Жамият

Барча электроэнергия ҳисоблагичлари 2021 йилнинг апрель ойидан сўнг тўлов амалга оширилиши биланоқ автоматик равишда ёқилади. Энергетика вазирлиги “ бунга кам вақт қолган”лигини таъкидламоқда

630
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Энергетика вазирлиги электроэнергия учун қарз тўлансада, нима учун ҳисоблагичлар дарров ёнмаслиги ва бу муаммо қачон ҳал бўлиши ҳақида маълум қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Электроэнергияни ўлчаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЕ)нинг бир қисми ҳисобланган замонавий ҳисоблагичларни тўлиқ улаш 2021-йилнинг апрелида режалаштирилган. Бутун мамлакат бўйлаб "ақлли ҳисоблагичлар" ўрнатилаётган тизим абонентларнинг 100 фоизи қамраб олинганидан сўнг тўлиқ ишлай бошлайди. Бугунги кунда истеъмолчиларнинг 72 фоизига шундай ҳисоблагичлар ўрнатилган. Шу боис абонентлар томонидан қарзнинг тўланганидан сўнг электроэнергияни “қўл” орқали ёқиш ҳолатлари мавжуд”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

Бироқ, 5.3 миллион абонентнинг аксарияти (ёки умумий сонининг 72%) замонавий электр ҳисоблагичларини олганлиги ҳисобга олинса, АСКУЭ тизимининг тўлиқ ишлашини кутишга кам вақт қолди. Шу билан бирга, мазкур ҳисоблагичларга эга бўлган 2.9 миллион ёки фойдаланувчиларнинг 54 фоизи биллинг тизимига уланган, яъни улар АСКУЭ тизимининг барча афзалликлари, шу жумладан тўлов амалга оширилганидан кейин электроэнергиянинг автоматик тарзда ёқилишидан фойдаланишлари мумкин.

АСКУЭ тизимини жорий этишдан асосий мақсад - истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги шаффофликни таъминлаш, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш, истеъмолчиларининг фойдаланган электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлашдан иборат.

Шу билан бирга, мазкур тизим электроэнергияни етказиб бериш тизимини модернизация қилиш учун керакли маълумотларни олиш ва таҳлил қилиб бориш имконини яратади.

Хусусан АСКУЭ жойлардаги катта юкламалар билан ишлаётган трансформатор пунктлари ва тармоқларни аниқлашда, юзага келадиган аварияли ҳолатларнинг олдини олишга ҳамда энг асосийси, истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+