Загрузка
Загрузка
Барча хасталиклардан лағмон. Малишева машҳур ўзбек таомининг  фойдаси ҳақида айтиб берган
Жамият

Барча хасталиклардан лағмон. Малишева машҳур ўзбек таомининг фойдаси ҳақида айтиб берган

593
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик телебошловчи Елена Малишева ўзининг "Жить здорово" дастурида машҳур ўзбек таоми - лағмоннинг афзалликлари ҳақида гапириб берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳ албатта, жуда очиқ ва меҳмондўст одамлар ҳақида айтиб беришиш мумкин. Ўзбекларнинг анъанавий таомларини эса севиб қолмаснинг иложи йўқ. 

Лағмон тушликда ҳам, кечки овқатда ҳам истеъмол қилинади, чунки бу оғир овқат саналмайди. Ушбу таом таркибига қуйидагилар киради: гўшт шарбати, мол ёки қўй гўшти, ўзбек помидорлари, селдерей, майдаланган хамир, қалампир, саримсоқ, кориандр, томат пастаси, ловия, туз, қуритилган занжабил, кўкатлар ва ёғ. 

"Аввало, лағмон рецептининг асосини ташкил этадиган катта миқдордаги гўшт танамизга оқсил беради. 100 грамм мол гўшти таркибида 20-25 грамм кунлик оқсил мавжуд. Инсон танасининг барча иммунитет комплекслари, мушаклари, овқат ҳазм қилиш, қон ва скелет оқсилдан иборат", - деди Малмшева. 

Ловия, селдерей ва бошқа кўкатларда ичак саратони хавфини камайтирадиган кўплаб қўпол толалар мавжуд. Лағмон таркибидаги аччиқ ва ширин қалампир, шунингдек помидор таркибида антиоксидант бўлган флавоноидлар мавжуд, улар эркин радикалларни зарарсизлантиради. Помидор таркибидаги ликопен ҳам саратон касаллигидан ҳимоя қилади. 

Қандай пишириш керак?

Қизиган ўсимлик мойига мол ёки қўй гўшти солинади, қизаргунча қовурилади, томат пастаси қўшилади, сўнгра помидор, селдерей, булғор қалампири, ловия ташланади. Саримсоқ қўшиб, қозон ичидагиларни буғга қўйиш керак, эса кейин зиравор қўшиб, яна бир неча дақиқага буғлатиш лозим. Кейин, шарбат қўшиб, секин оловда яна бир неча дақиқа қайнатиш керак. 

Меҳмон бўлинг

"Жить здорово" дастури суратга олинганидан сўнг унинг бошловчисига "Ўзбек ошхонаси санъати" китоби совға қилинган. Шу билан бирга Елена Малишевага Ўзбекистонда мазкур телекўрсатувни видеотасвирга олиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...