Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон бўйича ёрдамга муҳтож кишиларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бераётган ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказлари ўз ишини бошлади.
Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги вакиллари уларнинг фаолияти билан боғлиқ энг долзарб саволларга жавоб беришди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Ижтимоий ёрдам учун буюртмани қаерга бериш?
-1197 рақами орқали Ахборот марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ижтимоий ёрдам кимга берилади?
- Ижтимоий ёрдам маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларга, кексалар, ишсизлар, шунингдек карантин туфайли ҳар куни ишлай олмайдиган доимий иш жойига эга бўлмаган фуқароларнинг оилаларига етказилади.
- Ахборот марказига уланишда қандай маълумотлар талаб этилади?
- Ёрдамга муҳтожнинг фамилияси, исми, шарифи, туман номи ва телефон рақамлари (бу маълумотлар буюртма бериш учун керак бўлади)
Ахборот марказига куннинг қайси қисмида мурожаат қилишим мумкин?
- Сиз ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача Ахборот маркази (1197 қисқа рақами орқали)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Пул билан ёрдам олсам бўладими?
- йўқ
Ижтимоий ёрдам қанча муддатга берилади ва уни қайта олиш мумкинми?
Ушбу тизимнинг асосий вазифаси ёрдамга муҳтож оилани аниқ аниқлашдан иборат. Марказлар маълумотни учта манбадан олишади.
Биринчи манба биз яратган маълумот марказининг 1197 рақами.
Иккинчи манба - бу жойлардаги ҳақиқий аҳволдан хабардор бўлган маҳаллий фаолларнинг аниқ ва ошкора маълумотлари.
Учинчи манба – жойларга чиқаётган кўнгиллилар маълумотлари. Шундан келиб чиқиб, рўйхат тузилади. Рўйхат бўйича ҳамма нарса мавжуд. Ижтимоий ёрдам пакетидаги маҳсулотлар 4-5 кишилик оила учун 10 кунга мўлжалланган.
- Ижтимоий ёрдам учун дори-дармонларга буюртма бериш мумкинми?
- Бу борада бизга кўплаб саволлар келиб тушмоқда. "Соғлом авлод учун" жамғармаси вакиллари ҳам хайрия акциясига таклиф этилган. Хайрия акцияси давомида бундай жамғармаларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Биз ҳозирда жуда кўп миқдордаги дорилар (рецептсиз дорилар)дан фойдаланяпмиз. Бундан ташқари, Наркотикларга қарши курашиш ташкилоти ҳам бизга ҳомий сифатида ёрдам бермоқда.
Ҳудудларда ёрдам учун қаерга мурожаат қилиш лозим?
Ҳудудий марказларнинг телефон рақамлари
Тошкент шаҳри:
90-900-63-46
71-210-01-15
Корақалпоғистон Республикаси:
91-395-91-91
61-222-02-44
Андижон вилояти:
97-472-97-11
98-190-92-82
Бухоро вилояти:
98-140-66-16
65-223-11-54
Жиззах вилояти:
99-550-03-69
72-226-31-88
Қашқадарё вилояти:
91-962-25-00
75-221-11-80
Навоий вилояти:
90-500-77-88
90-396-22-32
Наманган вилояти:
97-257-51-62
69-227-17-94
Самарқанд вилояти:
91-315-79-99
78-210-18-00
Сирдарё вилояти:
99-464-01-61
67-225-45-82
Сурхондарё вилояти:
93-220-82-88
93-760-64-64
Тошкент вилояти:
99-693-07-77
93-919-99-09
Хоразм вилояти:
99-965-30-07
62-228-45-15
Фарғона вилояти:
94-133-28-22
73-244-05-10
Изоҳлар мавжуд емас