Загрузка
Загрузка
Беқарор об-ҳаво. Синоптиклар март ойининг қандай бўлиши ҳақида айтиб беришди
Жамият

Беқарор об-ҳаво. Синоптиклар март ойининг қандай бўлиши ҳақида айтиб беришди

682
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет март ойининг батафсил об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Баҳорнинг илк ойи учун об-ҳавонинг кескин ўзгариши хосдир. Илиқлик кескин равишда совуққа айланиши   мумкин.

“Баҳорнинг биринчи ойи кириб келди. Бу йил ҳам, Ўзбекистонда тез-тез кузатилгани каби, февраль ойида айрим кунлар баҳорий илиқ бўлди. Март ойи ҳам ҳарорат кўтарилиши билан бошланади. 1-4 март кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 4 мартга келиб ҳаво кундузи 20-23° илиқгача исийди. Ушбу кунларда асосан қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат республиканинг айрим ҳудудларида 1 март куни кундузи ва 2 мартга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

5 мартдан бошлаб об-ҳаво ёмонлаша бошлайди. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли шамол эсиши ва март ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрга яқин қийматларгача ҳаво ҳарорати пасайиши мумкин. Кейинчалик эса ой охиригача март ойига хос бўлган беқарор об-ҳаво кутилмоқда.

Баҳорнинг биринчи ойи ҳарорат кескин ўзгариши билан тавсифланади, бунда тез исиш даврлари кескин совуқ даврлар билан алмашади, баъзида қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши ва кечаси ҳарорат манфий қийматларгага пасайиши билан кузатилади.

Сўнгги 50 йил ичида 1972 йилнинг март ойи энг совуқ бўлган, ҳатто март ойининг учинчи ўн кунлигида ҳам ҳарорат кечалари 10-15° совуқгача пасайган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда март ойлари илиқлашди. 2008, 2016, 2018 йилларнинг март ойлари барча кузатув йиллари учун энг илиқ учликка кирди. Март ойининг энг илиқ кунларида эса ҳарорат 30-32° илиқгача, жанубнинг баъзи жойларида 35-37° илиқгача кўтарилган.

Ўзбекистонда март ойи ёғингарчилик миқдори бўйича ҳам, ёғингарчилик кунлари сони бўйича ҳам йилнинг ёғингарчилик энг кўп бўладиган ой ҳисобланади. Шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олмаганда, март ойида ўртача 10 кундан 15 кунгача ёғингарчилик бўладиган кунлар кузатилади. 

Сўнгги 10 йил ичида 2013 йил ва 2014 йилларнинг март ойилари энг кўп ёғингарчилик кузатилган йиллар ҳисобланади. Ушбу йилларда, биринчи ўн кунликда ёмғирнинг қорга айланиши тез-тез кузатилган, вақти-вақти билан кучли бўлган ва уларнинг ойлик миқдори бир ярим - икки ойлик меъёргача етган.

Сўнгги 25 йилда 1998 йилнинг март ойи энг қорли бўлиб, бунда Тошкентда қор қоплами 9 кун давомида кузатилган ва унинг максимал баландлиги 22 см ни ташкил қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...