Загрузка
Загрузка
Беларус ва Ўзбекистон ўртасида "Славян карвони" блок-поезди қатнови йўлга қўйилди
Жамият

Беларус ва Ўзбекистон ўртасида "Славян карвони" блок-поезди қатнови йўлга қўйилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан Тошкентдаги Чуқурсой станциясига илк "Славян карвони" блок-поезди йўлга чиқди. Бу ташаббус икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика алоқаларини ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

​Расмий хабарга кўра, 71 шартли вагон узунлигидаги ушбу таркиб орқали асосан ёғочни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари, шакар, озиқ-овқат ҳамда омихта ем сингари юклар ташилаётгани билдирилган.

Дастлабки босқичда ушбу темирйўл қатнови ойига икки маротаба амалга оширилиши режалаштирилгани маълум қилинган.

Олдинроқ Тошкент - Қозон йўналиши бўйича биринчи поезд йўлга чиққанди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...