Загрузка
Загрузка
Германияда кучли иссиқ оқибатида қарийб 10 минг киши вафот этди
Дунё

Германияда кучли иссиқ оқибатида қарийб 10 минг киши вафот этди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германияда йил бошидан бери кузатилган аномал жазирама сабаб қарийб 10 минг киши ҳаётдан кўз юмди. Мамлакатда қайд этилган ушбу рекорд кўрсаткич сўнгги ўн йилликдаги энг юқори натижадан ҳам ошиб кетган. 

Хорижий нашр хабарига кўра, жорий йилнинг 19 июль ҳолатига қадар иссиқ ҳаво оқибатида 9 800 нафар инсон вафот этгани аниқланган. Солиштириш учун, аввалги энг юқори антирекорд 2018 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда айнан шу сабаб билан тахминан 8 900 нафар фуқаро дунёдан ўтган. 

Бундан ташқари, аномал ҳарорат, айниқса, июнь ойининг иккинчи ярмида кескин тус олган. Ушбу даврда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида термометр кўрсаткичи 40 даражагача кўтарилган ҳамда беш минг атрофида ўлим ҳолати қайд этилган. 

Жумладан, юқори ҳарорат тўлқини, асосан, 75 ёшдан ошган кексалар учун ўта хавфли бўлгани кузатилган. Бунда аёллар орасидаги йўқотишлар эркакларга қараганда юқорироқ бўлиб, мутахассислар буни катта ёшдаги аҳоли таркибида хотин-қизлар улушининг кўплиги билан изоҳлаган. 

Аномал иссиқлик, одатда, мустақил сабаб бўлмай, мавжуд сурункали хасталикларнинг оғирлашишига олиб келган. Шу боис мамлакатнинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах аҳолини огоҳлантирувчи махсус ахборот порталлари ва ишонч телефонларини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган. 

Германия касалхоналар жамияти тиббиёт муассасаларини совитиш тизимлари билан қайта жиҳозлаш зарурлигини билдирган. Боиси мамлакатдаги шифохона хоналарининг жуда кичик қисми кондиционер ва махсус ускуналар билан таъминлангани аниқланган. 

Олдинроқ Франция, Белгия ва Нидерландияда жазирама сабаб вафот этганлар сони дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 700 нафарга етганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...