Қирғизистон фуқаролари 15 кун Ўзбекистонда визасиз юришлари мумкин
Туризм

Қирғизистон фуқаролари 15 кун Ўзбекистонда визасиз юришлари мумкин

26

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари учун икки мамлакат ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 15 суткагача узайтирилди. Бу ҳақдаги ҳужжат 30 июль куни Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасидаги музокаралар якунида имзоланди. 

Янги тартибга мувофиқ, мазкур баённома икки давлат фуқароларининг ўзаро сафарларини енгиллаштириш ҳамда туризм, чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги, савдо ва бизнес алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароит яратишга қаратилган. Аҳоли давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 15 сутка давомида тегишли органларда қайддан ўтиш мажбуриятидан озод этилади. 

Шу билан бирга, сафарнинг дастлабки икки ҳафтасида бу каби талабнинг бекор қилиниши сайёҳлик, оилавий ва хизмат ташрифларини эркин режалаштириш имконини беради. Бу ўз навбатида Марказий Осиёда минтақавий сайёҳлар оқимининг янада ортишига хизмат қилади. 

Маълумот учун, Қирғизистон Ўзбекистонга энг кўп меҳмон юборувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Жумладан, 2026 йилнинг биринчи ярмида қўшни давлатдан 1,9 миллионга яқин фуқаро ташриф буюрган. Илгари аҳоли қўшни давлатга киргач, 5 календарь куни ичида ички ишлар органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари шарт эди ва ушбу муддат бузилганда маъмурий жарималар қўлланилган. 

Олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...