Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида зилзила содир бўлди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида зилзила содир бўлди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 31 июль куни соат 16:13 да Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Ерости силкиниши Тошкент шаҳрининг айрим туманлари ҳамда атрофдаги ҳудудларда 2–3 балл кучида сезилган.

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри 5 километр чуқурликда, Тошкент шаҳар марказидан 11 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

Энг кучли силкинишлар эпицентрга яқин бўлган Учтепа туманида 3 балл даражасида қайд этилган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида 2–3 балл, Олмазор, Зангиота, Яккасарой, Сергели, Миробод ва Юнусобод туманларида эса 2 балл кучида силкиниш сезилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...