Загрузка
Загрузка
Андижонда давлат захирасидаги ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди
Ҳодисалар

Андижонда давлат захирасидаги ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Марҳамат туманида давлат захирасидаги ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг доллар талаб қилган шахслар фош этилди. 

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, тумандаги банк хизматлари марказларидан бирининг раҳбари ва "Норин–Қорадарё" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, фуқаронинг ишончига кирган. Улар туман ҳокимлиги захирасидаги 24 сотих ер майдони гўё турар жой тоифасига оид ҳужжатларга эга эканини айтиб, мансабдор танишлари орқали уни фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳамда бунинг учун 39 минг доллар талаб қилган. 

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда машинист олдиндан 25 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ДХХ фуқароларни шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақириб, мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланишини кафолатлашини билдирди. 

Аввалроқ Самарқанд ва Хоразм вилоятларида фуқароларни ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда қилиб пул олган икки шифокор фош этилганди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...