Беморларни касалхонага ётқизиш ёки уйда даволаниш масаласи  махсус комиссиялар  томонидан ҳал қилинади
Жамият

Беморларни касалхонага ётқизиш ёки уйда даволаниш масаласи махсус комиссиялар томонидан ҳал қилинади

610

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус инфекцияси бўлган беморни касалхонага ётқизиш ёки уйда даволаниши масаласи махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига иккита шифокор ва Санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари киритилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Кўпгина мамлакатларда коронавируснинг енгил шакли билан касалланган беморлар уйда даволанадилар. 5 июлдан бошлаб ушбу амалиёт Ўзбекистонда ҳам жорий этилди. Бироқ, муҳим бир жиҳатга эътибор бериш керак: беморда касаллик аломатсиз кечган тақдирдагина у касалхонадан ташқарида даволаниши мумкин. 

Беморларни касалхонага ётқизиш ёки уй шароитида даволаш бўйича қарор қандай қабул қилиниши ҳақидаги лавҳа “Ўзбекистон-24” телеканали орқали намойиш этилди. 

Тиббиёт фанлари доктори, педиатр Нигора Алиеванинг сўзларига кўра, Санитария-эпидемиология назорати марказига коронавирус билан касалланган аломатсиз бемор тўғрисида хабарнома келиб тушса, комиссия тузилади.

Унинг таркибига учта мутахассис: юқумли касалликлар бўйича шифокор, участка терапевти ёки педиатр (агар бола касал бўлса), Санитария-эпидемиология назорати маркази ходими киритилади.

Комиссия беморнинг уйига бориб, вазиятни ўрганади. Агар беморда алоҳида хонада ўзини-ўзи яккалаш ва барча карантин шароитларига риоя қилиш имконияти бўлса, у ҳолда уйда даволанишга рухсат берилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...