Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги беш йил ичида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг салмоқли қисми жамоатчилик назоратидан четда қолган. Бу ҳақида Антикоррупция агентлиги ходими Batafsil.uz мухбирига хабар берди.
Тизимга киритилган 24 417 та ҳужжатнинг қарийб учдан бир қисмидан кўпроғи, яъни 37 фоизи (9 006 таси) "яширилган" мақомида қолган.
Энг хавотирли жиҳати, жамоатчиликка кўрсатилмаган ушбу ҳужжатларнинг 21 фоизи (1 911 таси) бюджет маблағларини ажратиш ва сарфлаш билан боғлиқдир.
Маблағ ажратиш ҳақидаги ҳар бешинчи қарорнинг яширилиши коррупциявий хавф-хатарларни кескин оширади.
Ҳужжатларни асоссиз "ёпиб қўйиш" давлат органларининг очиқлик сиёсатига зид ҳаракат қилганини кўрсатади.
Айнан шу рақамлар Президент Фармони билан мазкур ҳаракатлар учун тўғридан-тўғри жавобгарлик белгиланишига асос бўлган.
Эндиликда бу каби "яширин" қарорлар қабул қилиниши очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланиши тизимни тозалашда асосий қадам бўлади.
Шунингдек, эндиликда Коррупция ҳақидa хабар берган шахслар учун "Ҳимоя ордери" тақдим этилади.
Уларга нисбатан меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилиш, лавозимини пасайтириш ёки бошқa маъмурий босимларга йўл қўйилмайди.
Соҳага ҳисса қўшган фаоллар учун махсус кўкрак нишони таъсис этилган.
Ушбу ҳимоя ва рағбат механизмлари коррупциявий ҳолатлар бўйича фуқаролардан келадиган хабарлар сонини камида 50 фоизга ошириши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас