Загрузка
Загрузка
Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари болаларни мактабга қабул қилиш сифатини баҳолашлари мумкин
Жамият

Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари болаларни мактабга қабул қилиш сифатини баҳолашлари мумкин

538
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналаридан мактаб маъмуриятига баҳо бериш сўралмоқда. Болаларни биринчи синфга қабул қилиш сифатини Тошкент мактабларига онлайн рўйхатга олиш сайтида баҳолаш мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Халқ таълими вазирлиги ахборот-хизматининг эслатиб ўтишича, 6 июлдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига ҳужжатларни топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш тизими ишламоқда. Мактабга қабул жараёнини баҳолаш учун www.qabul.maktab.uz сайтидан фойдаланиш мумкин.

Сайтнинг бош саҳифасидаги "Қабулни баҳолаш" тугмасини босиш орқали ота-оналар баҳолаш шаклини тўлдиришлари мумкин. Онлайн навбатнинг идентификация рақамини ID-рақам майдонига ёзиш керак. Бундай ҳолда, автоматик равишда кейинги устунда мактаб рақами пайдо бўлади. Ота-оналар баҳо билан бирга изоҳ ҳам қолдиришлари мумкин.

Вазирликнинг тушунтиришича, ишларнинг сифати ва ошкоралигини таъминлаш учун баҳолаш имконияти қўшилди. Ота-оналарнинг мулоҳазалари таълим муассасалари қабул жараёнига қанчалик масъулият билан ёндошаётганликларини объектив баҳолашга ёрдам беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...