Биринчи ярим йилликда ўзбекистонликлар 2 миллиарддан ортиқ доллар сотиб олишган. Бу ўтган йилга нисбатан уч баробар  кўп
Жамият

Биринчи ярим йилликда ўзбекистонликлар 2 миллиарддан ортиқ доллар сотиб олишган. Бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўп

154

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Марказий банк берган маълумотларга ҳавола қилган мухбиримиз маълум қилишича, ўзбекистонликлар биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпроқ валюта сотиб олишган.

“Жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга ёки 842 млн. долларга ошди”, - дея маълум қилмоқда Марказий банк.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса 2 млрд. долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар ошди (2019 йилнинг мос даврида - 686 млн. долл.).

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 501 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 489 млн. долларга (ёки 49 фоизга) камайди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+