Загрузка
Загрузка
Биз қийинчиликлардан қўрқмаймиз. Итлар учун дунёдаги энг катта “Ҳаёт”  бошпанасидан лавҳалар
Жамият

Биз қийинчиликлардан қўрқмаймиз. Итлар учун дунёдаги энг катта “Ҳаёт” бошпанасидан лавҳалар

643
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида жойлашган уйсиз ҳайвонлар учун "Ҳаёт" бошпанаси ўзининг хайрли ишларини давом эттирмоқда. Айни пайтда бу ерда эътибор, меҳр ва озуқага муҳтож бўлган 3.5 мингдан ортиқ итлар яшамоқда. Шунинг учун бошпана асосчиси Ирода Маткаримова ва унинг жамоаси доимо ривожланиш йўлларини излайди, улар фаолиятини тўхтатиб, ҳайвонлардан воз кеча олишмайди, чунки бу ҳайвонлар бир маротаба эгалари томонидан алданиб бўлган.

"Бизга ёрдам берадиган, тўлов тизимлари орқали пул кўчирадиган, бошпана эҳтиёжлари ўз кўмагини аямайдиганларнинг барчасига раҳмат айтамиз. Бир кун олдин биз 10 қоп озуқа сотиб олдик, бу итларимиз учун 150 кг егуликдир, кўнгиллиларимиз яна 8 қоп олиб келишди", - деди Маткаримова мухбиримизга.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда янги ва қизиқарли тенденция пайдо бўлди, яъни уй ҳайвонларини уйига олиб кета олмайдиган ёки ортиқча пули йўқ одамлар қўлларидан келгунича бошпанага ёрдам беришади.

"Ўтган дам олиш кунларидан кейин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонда энг меҳрибон одамлар яшаркан. Шундай бўлдики, бизнинг бошпанамизга 80 га яқин одам келиб, ҳақиқий байрам уюштирди - итлар билан сайр қилишди, қучоқлашишди, ширинликлар билан боқишди. Фойдали иш – вольерларни ювиб беришди. Бундай бошпаналар ҳақида қанча кўп одам билса, итларга шунча кўп меҳр келади", - дея қайд етди у.

"Кўпчилик уйига итни олиб кетиш имконига эга эмас. Лекин одамлар оилалари билан келиб, итлар билан сайр қилишини кўрдик. Улар ҳайвонларга қандай муносабат қилишни кўрсатиш учун болаларни олиб келишади. Ота-оналар болаларга ёшлигидан ҳайвонларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишни ўргатишмоқда. Мен бошпанада барчани кўришни истардим, келинг! Бизда меҳр ва ғамхўрликка муҳтож бўлган 3500 та ит бор, бу ерда сиз ўзингиз учун дўст танлашингиз мумкин", - деди Маткаримова.

“Ҳаёт” жамоаси яқин вақт ичида бир нечта қизиқарли ташаббусларни ҳам режалаштирган.

"Бизда хушхабар бор. Olx компанияси бизга ёрдам таклиф қилди - ҳар куни ҳайвонларимизни бирор бир оилага қабул қилишга кўмаклашиш учун уларнинг фотосуратлари ТОПга қўйилади. Бу иш иккинчи ой давом этмоқда. Икки ой олдин 25та ит олинган бўлса, ўтган ойда -45таси ўз эгасини топди. 4 октябрь куни эса 15та ит ўз оиласига эга бўлди, биз жуда хурсандмиз", - дея қўшимча қилди суҳбатдошимиз.

Бундан ташқари, бошпапа кўнгиллилари таълим муассасаларида анъанавий меҳр ва мурувват сабоқларини қайта тиклашди.

"Яна бир хушхабар шуки, 1 октябрдан бошлаб яна болалар боғчалари, мактаб ва институтлар учун ўз дастуримизни ишга туширдик. Булар меҳр ва мурувват сабоқларидир. Биз буюртмаларни қабул қилишни давом этамиз ва ҳайвонларимиз ҳақида сўзлаб берамиз. Дастур ёш авлодга ҳайвонларга нисбатан инсоний ва масъулиятли муносабатни, раҳм-шафқат, меҳр ва ғамхўрликни кучайтириш учун мўлжалланган. Биз болаларга ҳайвонлар нима учун одамларга муҳтож эканлигини тушунтирамиз, тўрт оёқли дўстларга қандай ёрдам беришни ўргатамиз", - деди Маткаримова.

Унинг қўшимча қилишича, меҳр-оқибат сабоқлари юртимизда меҳр-оқибатли, эътиборли, фаол турмуш тарзига риоя қиладиган, атроф-муҳит ва ёввойи табиатга онгли ва эҳтиёткорона муносабатда бўладиган инсонлар авлоди вояга етиши учун зарур. Ахир, буларнинг барчаси болаликдан келиб чиқади ва айнан болалар билан бу йўналишда фаол ишлаш керак.

"Бу дастуримизнинг бошланиши ва унинг ёрдамида биз имкон қадар кўпроқ мактаб ва муассасаларга етиб боришга умид қиламиз",- деди у.

Бошпана учун ёрдам бериш йўллари:

  • Бошпана картаси Uzcard — 8600090458331426 (PayMe, Click, Apelsin ва Paynet). Агар Ўзбекистон картаси бўлмаса —Paysend.com дан фойдаланинг.

  • Агар моддий жиҳатдан ёрдам бера олмасангиз, ўтин, кераксиз уй-рўзғор буюмларини беришингиз, итлар билан сайр қилиш учун бошпанага келишингиз, хўжалик ишларига кўмаклашишингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...