Загрузка
Загрузка
Хориждаги ўзбекистонликларнинг иш ҳақи ва компенсация ундириб бериш билан боғлиқ муаммолар Россияда кўп учрамоқда
Жамият

Хориждаги ўзбекистонликларнинг иш ҳақи ва компенсация ундириб бериш билан боғлиқ муаммолар Россияда кўп учрамоқда

108
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган 817 нафар юртдошимизнинг мурожаати ўрганилиб, чет эллик иш берувчилардан уларнинг фойдасига жами 850 минг доллар миқдоридаги ойлик иш ҳақи ва компенсация пуллари ундириб берилди.

Маблағлар ундирилган ҳолатларнинг энг кўп қисми Россия Федерациясига тўғри келиб, 533 та ҳолат қайд этилган. Шунингдек, Туркияда 155 та, Кореяда 92 та ва бошқа давлатларда 37 та ҳолат бўйича фуқароларнинг моддий манфаатлари ҳимоя қилинган.

Бундан ташқари, хорижий иш берувчилар ва воситачилар томонидан олиб қўйилган 532 нафар ҳамюртимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтариб олиб берилган.

Ҳужжатларни қайтариш бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич Россия (331 та ҳолат) ва Туркия (185 та ҳолат) ҳиссасига тўғри келган бўлса, Қозоғистонда 11 та ҳамда Кореяда 5 та шу каби ҳолат ижобий ечим топган.

Миграция агентлиги хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш давомида қийин вазиятга ёки ҳуқуқий муаммоларга дуч келган фуқароларни муаммо билан ёлғиз қолмасдан, 1282 қисқа рақами ёки туну кун фаолият юритувчи @huquqiy_yordam_uzbot Телеграм боти орқали мурожаат қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш хизматлари нархини 5 бараварга арзонлаштирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...