Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 22 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олинди. Бу белгиланган режанинг 103 фоизини ташкил этди. Ҳосилнинг қарийб 3,52 миллион тоннаси пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб олинган.
Бу кўрсаткич 12 октябрь куни 3,4 миллион тонна эди. Бу мавсум учун белгиланган шартномавий кўрсаткичнинг 76 фоизини ташкил этганди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий мавсумда пахта теримига қарийб 3 мингта замонавий машина жалб этилган. Мамлакат бўйича пахта теримини механизациялаш даражаси ўртача 76 фоизга етган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Жиззах вилоятида қайд этилган — ҳосилнинг 98,5 фоизи машиналар ёрдамида терилган. Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 94,2 фоизни, Тошкент вилоятида эса 81,2 фоизни ташкил этган.
Айни пайтда пахта йиғим-терими давом этмоқда. Вазирлик маълумотига кўра, 49 минг гектардан ортиқ майдонда биринчи терим ишлари олиб борилмоқда. Ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Механизациялаш даражасининг ошиши пахтани қисқа муддатда йиғиб олиш ва қўл меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради.

Изоҳлар мавжуд емас