Болалар боғчаларида  олдиндан тўлов ва кечиктирганлик учун  пеня жорий этилмоқда. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан тегишли шартномалар 15 мартга  қадар тузилиши керак
Жамият

Болалар боғчаларида олдиндан тўлов ва кечиктирганлик учун пеня жорий этилмоқда. Тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан тегишли шартномалар 15 мартга қадар тузилиши керак

2168

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мактабгача таълим муассалари мудирларига ота-оналардан олдиндан тўловни ва кечиктирганлик учун пеня ундириш топширилмоқда. Мухбиримиз маълум қилишича, тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан тегишли шартномалар 15 мартга қадар тузилиши керак.   

2 март куни туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари, вилоят мактабгача таълим муассасалари мудирлари, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг юристконсультларига тегишли буйруқ юборилган. Ҳужжат нашриёт ихтиёрида турибди.

Топшириқда айтилишича, 2019 йил 28 декабрь куни Мактабгача таълим вазирининг "Умумий типдаги давлат мактабгача таълим муассасаси ва тарбияланувчининг ота-оналари (қонуний вакили) ўртасида намунавий келишувни тасдиқлаш тўғрисида" буйруғи қабул қилинган.

Ушбу буйруққа асосан, ота-оналар ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўловни амалга оширишлари керак. Акс ҳолда улардан умумий сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня ундирилади.

15 мартга қадар мудирлар ва юристконсультларга буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан намунавий шартнома тузиш топширилган.

Ҳужжатда таъкидланганидек, ушбу кўрсатма мактабгача тарбия муассасалари раҳбарларига огоҳлантириш сифатида юборилиб, ота-она тўловлари бўйича қарздорлик юзага келганда уларга нисбатан муддатсиз интизомий чоралар кўрилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...