Загрузка
Загрузка
Болани қутқарган ЎДЖТУ талабаси Россиянинг “Қайноқ юрак” мукофотига  сазовор бўлди
Жамият

Болани қутқарган ЎДЖТУ талабаси Россиянинг “Қайноқ юрак” мукофотига сазовор бўлди

598
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Сиз ўзингизни қаҳрамон деб ҳисоблайсизми?", деган саволга 21 ёшли Шаҳзод Мирзаулуғов кўзини четга олиб ва камтарона жилмайиб, "йўқ", деб жавоб берди.

У асли Қашқадарёдан, айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг учинчи курсида ўқийди, француз тилидан таржимон бўлишга тайёрланмоқда, қолаверса, у ёшлар етакчиси, волонтёрлик ҳарақатига катта қизиқиш билдирмоқда. Умуман, Шаҳзод оддий ўзбек йигити. Бироқ, 2020 йил ёзи унинг ҳаётини тубдан ўзгартирди, у тоғ дарёсида чўкиб кетаёган болани қутқаргани туфайли нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам машҳур бўлди.

Куни кеча, Рус уйида унга тантанали муҳитда "Қайноқ юрак" кўкрак нишони топширилди. Коронавирус пандемияси туфайли мукофот энди ўз эгасини топди.

"Қайноқ юрак" нишони Россия Федерациясида 2013 йилдан бери амалга ошириб келинаётган Бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси доирасида берилади. Мукофот лоқайд бўлмаган ва фаол фуқаролик позициясини намоён этган, одамларга беғараз ёрдамга берган 23 ёшгача бўлган болалар ва ёшларга берилади. 2020 йилда ушбу ташаббус халқаро даражага кўтарилди. Шаҳзод Мирзаулуғов ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлди.


Мукофотнинг фахрий китобида келтирилган унинг ҳикояси “Оғриққа қарамай”, деб номланади.

"Биз тоғли ҳудудда яшаймиз ва барча болалар сингари дарёга сузиш учун борамиз. Бир куни дарёда кимдир чўкиб кетаётгандай туюлди. Бу товуш кучайиб борди ва у ерда бола чўкаётганини англадим. Аввалига қўрқиб кетдим, бироқ, одамни қутқариш учун дарёга сакрадим", - деди у.

Бола ваҳима билан нажоткорига ёпишиб олиб, тирноқлари билан унинг терисини қонатганча тирнай бошлаган. Бундан ташқари, совуқ сувда Шаҳзоднинг оёқлари тортилган. Аммо, у оғриқни енгиб, қирғоққача етиб олган.


"Мактабда бизга бундай ҳолатларда биринчи ёрдамни қандай кўрсатиш кераклиги кўрсатилган. Барча услуларни эслаб, уни ўзига келтириш учун ҳамма нарсани қилдим. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши", - деди у.

Орадан бироз вақт ўтгач, йигит Ўзбекистон волонтёрлар уюшмаси каналида ташкилот "яхши из" қолдирган одамларни қидираётгани ҳақидаги эълонни кўриб қолган.

"Мен турли танловларда иштирок этиб тураман, лекин бу гал ариза юборишим керакми, деб ўйлаб қолдим. Бу ҳақда ҳаммага айтиш керакми? Бунга лойиқ эканимга ишонтиришди. Бир неча ойдан кейин дўстларим менга қўнғироқ қилиб, мукофот билан табриклай бошладилар. Улар бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ўқиб қолишган экан. Доим ҳам ғалаба қозонмайман, бу мен учун кутилмаган совға бўлди ", - деди йигит.

11111.jpg

“Бу биринчи қарашда оддий ва табиий нарса бўлиб туюлиши мумкин. Ҳар ким ҳам ўз вақтида йўналишни белгилаб, керакли онда зарур ишни қила олмаслиги мумкин. Оғизда қахрамонлар кўп. Лекин Шаҳзод жуда камтарин бола эканини кўриб турибмиз. Ҳамма болалардек, қаҳрамонлигидан тортинади. Бизга бу фидойи болани топиб бергани учун Ўзбекистон волонтёрлик ҳарақати вакили Ширин Обидовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди тақдирлаш маросимида “Россотрудничество”нинг раҳбари Михаил Вождаев.

Кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқ билан бирга Шаҳзодга фахрий китоб ҳам топширилиб, унда дунёнинг турли бурчакларида яшовчи ўзига ўхшаш болаларнинг 200дан ортиқ ҳикоялари мужассамлашган.

“Бу китобда оддий болаларнинг кичик қахрамонликлари тўпланган. Назаримизда, бу каби ҳикоялар ҳақида ёшу-қарига айтиб бериш керак. Сабаби – Россия бўладими, Ўзбекистон бўладими, шаҳар ва   қишлоқларда яшовчи инсонлар бир нарсани англаб олишлари лозим. Яъни, муҳтож одамга ёрдам кўлини кўрсатиш – бу инсоний бурчдир. Керак бўлса, бундай ишларни ҳар куни қилиш керак”, - деди Михал Вождаев

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...