Бош давлат санитария инспектори: карантин чоралари кучайтирилса, ҳаммангиз яна уйда қолишларингиз мумкин
Жамият

Бош давлат санитария инспектори: карантин чоралари кучайтирилса, ҳаммангиз яна уйда қолишларингиз мумкин

3148

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган тақдирда карантин чораларининг кучайтирилиши туфайли ўзбекистонликлар яна уйда қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

"Ўзбекистонда карантин чоралари давом этмоқда. Уларни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Атрофимизда коронавирус инфекциясига чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бермайди. Афсуски, кейинги пайтларда аҳоли ўртасида, яъни карантинда бўлмаганлар орасида коронавирус билан касалланганлар аниқланмоқда. Шунинг учун сиз карантин ва чеклов чоралари даврида талаб этилаётган барча қоидаларга риоя қилишингиз шарт",- деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.

 Отабековнинг айтишича, агарда ўзбекистонликлар карантин ва чеклов чораларига риоя қилмаса, вазият янада мураккаблашиши мумкин.

"Шунда қатъий чоралар қўлланилиб, карантин ва чеклов тадбирларининг кучайиши туфайли барчангиз уйда қолишларингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг",- деди у.

Шунингдек, инспекторнинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунда мамлакатда 44 мингдан ортиқ одам карантинда бўлиб, шундан 18 мингдан ортиғи стационар шароитда қолмоқда.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги кунларда, яъни 22-23 май кунлари Тошкент шаҳрида 72 та, Самарқанд вилоятида 7 та COVID-19га чалинган бемор пайдо бўлган. Бу борада вирус 70 та ҳолат чет элдан келганларда, 9таси эса мамлакат ичкарисида юқтирилганларда топилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...