Загрузка
Загрузка
Бош давлат санитария инспектори  карантин янада кучайтиртилиши мумкинлиги ҳақида ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият

Бош давлат санитария инспектори карантин янада кучайтиртилиши мумкинлиги ҳақида ўзбекистонликларни огоҳлантирди

643
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг айтишича, карантин чораларини кучайтириш учун ҳозирча жиддий асос йўқ. Аммо, аҳоли томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилган тақдирда, карантин яна кучайтирилиши мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Отабеков коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият ёмонлашган тақдирда Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

“Бугунги кунда карантинни кучайтириш учун жиддий сабабларни кўрмаяпман, - дейди Нурмат Отабеков, лекин у ҳар куни республикада 600 дан ортиқ янги касаллик ҳолатлари қайд этилаётганини таъкидлади.

Бу карантин тадбирларининг юмшатилиши, эпидемик жиҳатдан ноқулай ҳудудлардан ватандошларнинг келиши билан боғлиқ, дея маълум қилди коронавирусга қарши кураш штаби эксперти. Шу билан бирга, чекловларнинг маълум даражада юмшатилиши аҳоли томонидан республикада карантин давом этаётганининг унутилиши ва ўзини истаганча тутишига имкон берди.

Отабековнинг сўзларига кўра, аҳоли мазкур вазиятга тўла масъулият билан ёндошиши керак бўлади. Агар кишилар коронавируснинг тарқалишига сабаб бўлишни давом эттиришса, ҳукумат илгари Республикада икки маротаба жорий қилинган қатъий чораларни қайта кўришга мажбур бўлади.

"Биз бир нарсани яхши тушуниб олишимиз керакки, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Вазиятнинг яхшиланиши ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларига бормаслик ва антисептиклардан доимий фойдаланиш каби профилактик тадбирларга боғлиқдир. Шундагина ҳолатни назорат остида ушлаб тура оламиз", - деди Бош санитария инспектори.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...