Бош давлат  санитария инспектори кишиларни махсус ҳудуддаги 14 кунлик карантинга юбориш ёки ўзини-ўзи яккалаш шароитида уйда қолдириш қарори қандай қабул  қилиниши ҳақида  айтиб берди
Жамият

Бош давлат санитария инспектори кишиларни махсус ҳудуддаги 14 кунлик карантинга юбориш ёки ўзини-ўзи яккалаш шароитида уйда қолдириш қарори қандай қабул қилиниши ҳақида айтиб берди

532

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ҳукумат томонидан кишиларни махсус ҳудуддаги 14 кунлик карантинга юбориш ёки ўзини-ўзи яккалаш шароитида уйда қолдириш бўйича қарор қандай қабул қилиниши ҳақида айтиб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда 

"Махсус ҳудудлардаги карантинга эпидемиологик текширув натижаларига кўра юқтирганлар билан дастлабки алоқада бўлган шахслар жойлаштирилади. Иккиламчи алоқада бўлган шахслар 14 кун давомида уй шароитида изоляция қилинади", - деди у Тошкентдаги брифингда.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги ўз уйида, меҳмонхона ёки ётоқхонада карантин бўлган шахслар томонидан карантинга риоя этилишини назорат қилади.

Бу борада шуни таъкидлаш керакки, агарда чет элдан келган кишилар ҳақида гап кетадиган бўлса, уларнинг барчаси 14 кун давомида аэропортдан ёки қуруқликдаги чегара постларидан тўғридан-тўғри карантин зонасига юборилади. Туридан қатъи назар, уларнинг юклари тўлиқ дезинфекция жараёнидан ўтказилади.

Олдинроқ Отабеков нима сабабдан Ўзбекистонда 14 кун махсус ҳудудда карантинда бўлганлардан яна 10 кун ўзини-ўзи яккалаш сўралаётганини тушунтирган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+