Загрузка
Загрузка
Бош консул ўзбекистонлик зўрланган қизнинг онаси билан Уфада учрашди. Аёлни  Россиядан чиқаришмоқда.
Жамият

Бош консул ўзбекистонлик зўрланган қизнинг онаси билан Уфада учрашди. Аёлни Россиядан чиқаришмоқда.

682
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси зўрланган ватандошимиз билан боғлиқ вазиятни доимий назоратга олган. Бундан ташқари, Бош консул ўқувчи қизнинг онаси яшаётан Уфадаги хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказига ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар қилмоқда.

“15 октябрь куни Бош консул Фариддин Насриев Россия ИИВБ ҳузуридаги Уфа шаҳри бўйича хорижлик фуқароларни вақтинчалик сақлаш Марказига бориб, жабрланган қизнинг онаси билан учрашди. Дипломат аёл ва унинг адвокати билан учрашиб, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига расман мурожаат қилди”, - деб хабар беришмоқда давлатимизнинг Қозондаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари.

Илгари хабар берилганидек, Уфа шаҳрида яшаб келган вояга етмаган ватандошимиз жинсий зўравонлик қурбонига айланган. Жабрланган қиз оиласининг дўсти ҳисобланган 44 ёшли Тожикистон фуқароси ўқувчи қизни икки йил давомида зўрлаб келган. Эркак қизнинг онасини миграция хизматига топшириши билан таҳдид қилиб, зўравонлик ҳаракатларини содир этиб келган. Аёлнинг Россияда бўлиши билан боғлиқ ҳужжатларида айрим муаммолар бўлиб, хорижда ноқонуний яшаб келган. Ҳозирда жарбланган ўқувчи қиз ва унинг опаси ижтимоий муассасада, онаси – хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказида туришибди. Россиянинг миграцион қонунчилигини бузганлиги учун у мамлакатдан чиқарилиши мумкин.

Зўравонга нисбатан Россия Тергов қўмитасининг Башкирия бўйича бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчини қамоққа олиш   масаласи кўриб чиқилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...