Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Бош прокуратура мансабдор шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича статистикани ошкор қилди.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатда 115 мансабдор шахс 87 та жиноий иш бўйича жавобгарликка тортилган. Улардан тўрттаси вилоят, 111 нафари вазирлик, идора ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ҳисобланади.
"Жиноий жавогарликка тортилганлар бировнинг мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш орқали ўғирлаш (50 киши), пора олиш ва бериш, пора беришда воситачилик қилиш (21), фирибгарлик (7), хизмат сохтакорлиги (6), совуққонлик (3), ваколатни суистеъмол қилиш (1) ва бошқа жиноятлар (27 киши) содир этилган”, - дея маълум қилмоқда Бош прокуратура.
Мансаб жиноятлари оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига 51,3 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган, дастлабки тергов давомида 18,3 миллиард сўм ундирилган.
Изоҳлар мавжуд емас