Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев "тез ёрдам" 15 дақиқада этиб келиши ва таҳлил натижалари эртаси куни берилишини ваъда қилди. Кеча Президент томонидан қилинган танқиддан сўнг соғлиқни сақлаш тизимининг ишлаш тамойиллари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 15 июль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида дори-дармон воситалари ва таҳлил тизимлари, тиббий ходимлар ва тез тиббий ёрдам машиналари етишмаслигини кўрсатиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевларга ҳайфсан берилди, пойтахт ва Тошкент вилоятининг барча сектор раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди.
“O'zbekiston 24” телеканалига берган интервьюсида Ниғматилла Йўлдошев 103 рақамига қўнғироқ қилганда линиянинг банд бўлиши ёки оператор билан уланишни узоқ вақт кутиш мутлақо истисно қилинишини айтди.
Бош прокуратуранинг матбуот-хизмати маълум қилишича, тез тиббий ёрдам хизмати кучайтирилмоқда, малакали тиббиёт ходимлари, тиббий асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари сони кўпайтирилмоқда. Тез ёрдам машинасининг мутахассислар бригадаси билан тезкор етиб келиши 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақт ичида таъминланади.
Таҳлил қилиш учун олинган тестлар натижаларини эртаси куни олиш ва уларни ўз вақтида фуқароларга топшириш чоралари кўрилади.
“Президентнинг дори-дармон ва тиббиёт буюмларига бўлган талабни тўлиқ қондириш бўйича топшириғи бажарилмоқда. Кун давомида Тошкентдаги 1700дан ортиқ дорихона раҳбарларига прокуратура томонидан расмий огоҳлантиришлар берилди”, - деди Ниғматилла Йўлдошев.
Коронавирус профилактикаси учун 5 турдаги ва уни даволаш учун 9 турдаги 2-3 ойга, камида 1 ойга мўлжалланган зарурий дори-дармонлар захираси яратилади. Шу билан бирга, Бош прокурорнинг ваъдасига кўра, дорилар арзон нархларда сотилади.
Изоҳлар мавжуд емас