Загрузка
Загрузка
Бош шифокор: Зангиотадаги шифохонага ҳар куни 50-60 киши ётқизилмоқда. Бу ўртача кўрсаткич бўлиб, ўтган  йили 200 кишини  ташкил қиларди
Жамият

Бош шифокор: Зангиотадаги шифохонага ҳар куни 50-60 киши ётқизилмоқда. Бу ўртача кўрсаткич бўлиб, ўтган йили 200 кишини ташкил қиларди

461
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига бир кунда 50-60 киши ётқизилмоқда. Бу ўртача кўрсаткич ҳисобланиб, ўтган йили касаллик авж олган пайтда бу 200 кишини ташкил қилган. Бу ҳақда мазкур тиббиёт муассасасининг иккинчи кластери бош шифокори Дониёр Миразимов “Ўзбекистон 24” телеканалига маълум қилган.

"Ижтимоий тармоқларда вазиятнинг оғирлиги, шифохоналарда жой етишмаслиги, жонлантириш бўлимлари тўлиб кетгани ҳақидаги видео ва аудио ёзувлар тарқалди. Касалланиш маълум даражада ошмоқда, лекин вазият кескин эмас. Ваҳима учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Июль ва сентябрь ойларида энг катта авж олиш кузатилган бўлиб, бир кунда 200 нафар беморни қабул қилганмиз. Ҳозир эса ўртача 50-60 киши келаяпти. Фарқини кўришингиз мумкин", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимида 177та жой ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда 40 га яқини бўш турибди.

"Вазият хавотирли, бироқ ваҳима қилишга асос йўқ. Фуқароларимиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Коронавирус йўқолгани йўқ, у ёнимизда. Ўзбекистонда касалик йўқолганлиги хусусида миш-миш юрибди. Лекин у бор. 9 мартдан кейин ўсиш кузатилмоқда. Бу катта ўсиш бўлмасада, айни пайтда санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиш керак. Одамлар тинчланиб, коронавирусдан қўрқмай қўйди. Ноябрь-март ойларида беморлар сони кескин камайган эди. Кунига 15-20 нафар беморни қабул қилганмиз”, - деди у.

Ҳозирда шифохонада коронавирус билан касалланган 700га яқин бемор даволанмоқда. Шифохонада жами 2 мингта жой мавжуд бўлиб, шундан 1300 таси бўш ва беморларни қабул қилишга шай ҳолатда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...