Загрузка
Загрузка
Бош вазир биринчи ўринбосари таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларини мувофиқлаштиради
Жамият

Бош вазир биринчи ўринбосари таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларини мувофиқлаштиради

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими жорий этилди. У таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазирликлар, идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Янги лавозим ва унинг ваколатлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 9 октябрдаги ПФ–217-сон фармони билан белгиланган.

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади. Унинг бешта штат бирлиги ҳукуматнинг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳисобидан, еттитаси эса қайта ташкил этилган вазирликлар штатларини мақбуллаштириш орқали шакллантирилади.

Янги лавозим эгаси тегишли вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифаларни бажариш бўйича фаолиятига ўз ваколатлари доирасида умумий раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштиради.

Ушбу лавозимга Таълим ва илм-фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Касбий таълим агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа ташкилотлар бириктирилган.

Шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалиши, тазйиқ ҳамда зўравонлик жиноятларининг олдини олиш бўйича Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарга ўргатиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масалалари ҳам янги лавозим доирасида мувофиқлаштирилади.

Фармонда Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда янги лавозимнинг функционал вазифалари ва котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи қарор қабул қилиш топширилган.

Олдинроқ  Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...