Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари активлари ўсиб, қарийб 21 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари активлари ўсиб, қарийб 21 триллион сўмга етди

21
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​​2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари (ММТ) активлари ҳажми 20,77 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114 фоизга кўпдир.

​Марказий банкнинг жамланма баланси маълумотларига кўра, соҳада ташкилотларнинг мажбуриятлари активлардан ҳам тезроқ ўсиб, 138 фоизга ортган ва 16,34 триллион сўмни ташкил этган.

Заҳиралар чиқариб ташланган ҳолда ажратилган кредитлар ва микролизинг ҳажми 8,78 триллион сўмдан 18,08 триллион сўмга (106 фоизга) кўпайган.ММТларнинг умумий капитали эса 57 фоизга ўсиб, 2,83 триллиондан 4,43 триллион сўмга етган.

Бир йил давомида микромолия ташкилотлари сони 125 тадан 141 тага кўпайган.

​Бозордаги асосий активлар йирик иштирокчилар қўлида тўпланган. Активлари 10 миллиард сўмдан ошадиган 82 та ташкилотка цектордаги умумий активларнинг 98,9 фоизи (20,53 триллион сўм) тўғри келмоқда.

Энг йирик иштирокчи "Тезкойн" компанияси бўлиб, унинг активлари 7,64 триллион сўмга етган ва бозорнинг 36,8 фоизини эгаллаган. Кейинги ўринларни "Шаффоф-молия" (1,78 триллион сўм) ва ТBC Kredit (1,48 триллион сўм) эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ банк назорати қўмитаси жорий йилнинг август ойида қоидабузарликка йўл қўйган 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...