Загрузка
Загрузка
Чирчиқда пора олиб, жиноятни яширган собиқ ИИБ раҳбари ва инспектори 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳодисалар

Чирчиқда пора олиб, жиноятни яширган собиқ ИИБ раҳбари ва инспектори 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

67
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент вилоятида фуқародан муштлашув билан боғлиқ иш бўйича пора олиб, жиноятни яшириб келган Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи Агабеков ва профилактика инспектори Рахимбаевга суд ҳукми ўқилди. Суд қарори билан собиқ масъул ходимлар 3 йил муддатга ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқужидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Суд ҳужжатлари билан Batafsil.uz мухбири танишиб чиқди.

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилган мазкур жиноят иши тафсилотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида Чирчиқ шаҳридаги кафеларнинг бирида муштлашув содир бўлган ва фуқаро Мараимов бу ҳақда ИИБнинг 102 ишонч рақамига мурожаат қилган.

Ушбу хабар юзасидан суриштирув ўтказиш профилактика инспектори Рахимбаевга топширилган бўлиб, у бўлим бошлиғи Агабеков билан биргаликда жабрланувчи ва можарога алоқадор бошқа шахслар билан номуносиб мулоқотга киришган.

Ходимлар ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида пухта жиноий режа тузган ва бунда Агабеков ташкилотчи, Рахимбаев эса бажарувчи сифатида ҳаракат қилган.

Суд жараёнида аниқланишича, масъул шахслар аризачи Мараимовга мурожаати бўйича айбдорларга ҳеч қандай чора кўриб бўлмаслигини, ҳатто маъмурий жавобгарликка ҳам тортилмаслигини уқтириб, даъво қилмаслиги эвазига пора талаб қилишган.

Жабрланувчининг соғлиғини тиклаши ва ишни тугатиб бериш эвазига 3 000 доллари сўралиб, тамагирлик йўли билан 2 700 доллари қўлга киритилган.

Мазкур пулларнинг 1 700 доллари икки ходим ўртасида ўзаро бўлиб олинган, 1 000 доллари эса жабрланувчига қайтарилган.

Шундан сўнг, ходимлар томонидан ҳеч қандай асос бўлмаса-да, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилиниб, содир этилган жиноят ҳисобга олишдан қасддан яширилган.

Кейинчалик ИИВ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда жабрланувчи ДХХга мурожаат қилган ва тезкор тадбирлар давомида ходимларнинг қилмишлари фош этилган.

Суд мажлисида судланувчилар ўз айбларига иқрорлик билдирмаган бўлсалар-да, уларнинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, ўтказилган экспертиза хулосалари, аудиоёзувлар стенограммаси ҳамда бошқа тезкор ҳужжатлар орқали тўлиқ тасдиқланган.

Суд собиқ раҳбар Агабеков ва инспектор Рахимбаевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в, г" бандлари (пора олиш), 230-1-моддаси 2-қисми "а, б" бандлари (далилларни сохталаштириш) ва 241-1-моддаси 2-қисми "б" банди (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) билан айбдор деб топган.

Уларнинг ҳар бирларига 3 йил муддатга ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқужидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган 300 доллари давлат ҳисобига ўтказилиши, 8 дона DVD-диск эса иш ҳужжатларида қолрилиши қарор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...