Загрузка
Загрузка
Бош  вазир ўринбосари  Очилбой Раматов кишиларни  ҳашарга  мажбуран   жалб қилишни қатъий тақиқлади
Жамият

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов кишиларни ҳашарга мажбуран жалб қилишни қатъий тақиқлади

742
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наврўз байрамини нишонлаш учун тайёргарлик кўриш, шунингдек, маҳаллаларни ободонлаштириш доирасида Ўзбекистонда 13 март куни умуммиллий ҳашар ўтказилади. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Шу билан бирга, умуммиллий хайрия хашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга раҳбарлик қилаётган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирокчиларни ҳашарга, жумладан, кишиларни таъмирлаш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбуран жалб қилишни тақиқлашни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, ҳашар иштирокчиларининг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган автомобил йўллари, серқатнов йўллар, сув омборлари, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотларнинг томлари, хавфли ишлаб чиқариш обектлари, шунингдек, бошқа жойларда ҳашар олиб бориш тақиқланади.

Бу тақиқлар бузилган ҳолларда, яъни иш берувчилар томонидан ходимларни маъмурий мажбурлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда бундай ҳаракатларни содир этган мансабдор шахсларга жарима солиш назарда тутилган.

Юқоридагилар асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини мониторинг қилиб бориш топширилган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, фуқаролар вазирликнинг (71) 200-06-00 ва   қисқа 1176 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+