Бош вазир ўринбосари: президент жорий йилда 1.7 миллион нафар чет эллик туристларни  жалб қилиш  вазифасини  қўйди
Жамият

Бош вазир ўринбосари: президент жорий йилда 1.7 миллион нафар чет эллик туристларни жалб қилиш вазифасини қўйди

644

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда жорий йилда 1.7 миллион нафар чет эллик туристларни жалб қилиш режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, бу вазифа президент томонидан қўйилган.

"Бу йил Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатга 1,7 миллион чет эллик ва 7,5 миллион маҳаллий сайёҳларни жалб этиш вазифаси қўйилган, туристик хизматлар экспорти эса 370 миллион долларни ташкил этиши лозим. Шуни таъкидлаш керакки, бу рақамларнинг энг катта улушини зиёрат туризми ташкил этади. Юртимизда 784 та ислом объектлари, 19 та христиан ва 8 та буддавийлик маданий мерос объектлари мавжуд. Шу имкониятдан фойдаланиб, бу йил 700 минг нафар сайёҳни жалб қилишимиз мумкин ва туристик хизматларнинг умумий ҳажми 130 млн долларни ташкил этади", - деди у Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбати давомида.

Жорий йилда ҳудудлар кесимида зиёрат объектларини тарғиб қилиш учун жами 1,1 миллиард сўм, мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини хорижий давлатларда илгари суриш учун 6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Шунингдек, бир қатор янги маҳаллий ва хорижий йўналишларда ҳаво ва темир йўл қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамизки, Самарқанжжа янги туристик кластер ташкил қилинади. Бу ерда 8та меҳмонхона ва бир қатор туристик зоналар қад ростлайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...