Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда биринчи қаватдаги квартираларни сотиб олиш орқали бизнес бошлашни режалаштирганлар учун махсус кредит берилади. Бу ҳақда Президентнинг Тошкент Учтепа туманидаги фаоллар билан учрашуви чоғида Иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтган.
“Биз биламизки, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида тадбиркорлик жойларини очилиши мумкин. Шунинг учун бундай уйлар қиммат. Шуни инобатга олган ҳолда, биз биринчи қаватдаги квартираларни сотиб олиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганлар учун Миллий банкдан алоҳида имтиёзли кредит линиясини ишга туширмоқчимиз”, -деди Қўчқоров.
Унинг сўзларига кўра, Учтепа туманига келсак, Хирмонтепа кўчасида 75 та савдо шохобчасини очиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тумандаги 360 та биносида 91 минг квадрат метр бўш жой мавжуд.
"Шунингдек, туманда таниқли "Ватан" кинотеатри мавжуд. Ўз вақтида кинотеатр улушининг 25 фоизи давлатга қолдирилди. Айни пайтда 75 фоиз улушга эга бўлган тадбиркор ушбу объектдан тўлиқ фойдалана олмайди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, агар объектга тўлиқ эгалик қилса, у 8 миллион доллар сармоя киритади ва 350 кишини иш билан таъминлайди”, -дея таъкидлади Бош вазир ўринбосари.
Унинг айтишича, умуман олганда, Учтепа туманидаги режаларга кўра, келгуси йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 6,7 триллион сўмга, савдо ва ишлаб чиқариш ҳажми 18 триллион сўмга етказилади.
"Бу борада туман Тошкентнинг етакчилардан бирига айланади", - деди Жамшид Қўчқоров.
Изоҳлар мавжуд емас