Загрузка
Загрузка
Боши берк йўлакчалар. Тошкенликларга номигагина қурилган велосипед  йўлакчалари керакми?
Жамият

Боши берк йўлакчалар. Тошкенликларга номигагина қурилган велосипед йўлакчалари керакми?

589
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги йилларда Тошкент ҳокимлиги томонидан велосипед йўлакчалари жадал қурилмоқда. Яқин орагача икки ғилдиракли экологик транспортни афзал кўрган 40 минг нафар тошкенликлар учун ниҳоят шароит яратилар экан, деб умид қилдик. Бироқ, умидлар узоққа бормади.

Бугунги кун ҳолатида ўнлаб километр велосипед йўлакчалари қурилган, бу учун йирик миқдордаги маблағ ҳам сарфланган. Аммо, веложамият вакилларининг айтишича, бу йўлакчлардан тўлақонли фойдаланишнинг имкони мутлақо йўқ. Бу соҳа мухлисларининг сўзларига кўра, бироз танаффус олиб, велоинфратузилма истеъмолчиларининг   фикрича қулоқ солиш керакдир. Минг афсуски, шаҳар ҳокимлиги қизил йўлаклар сонини оширмоқда, бу учун миллирдлаб маблағ сарфланмоқда, фойдаланишга топширилган йўлакчалар ҳақида баралла айтилмоқда.

Тўсиқли марафон

Тошкентдаги велосипед йўлакчаларининг асосий муаммоси шундаки, улар уйламай қурилган. Аксарият йўлакчалар зинапоялардан бошланиб, деворларга бориб тақалади. Айримлари эса негадир ер ости ўтиш жойларига олиб боради. Қолаверса, шундай йўлакчалар борки, кўприклар остида тугаб, унинг устига чиқишни назарда тутмаган. Пойтахт аҳолисини икки ғилдиракли транспортга ўтқизиш бўйича улкан режаларни қураётган ҳокимлик томонидан   бу каби ҳолатлар одамларни мазхара қилишдан бошқа нарса эмас.

“Бу борадаги ишлар бошидан нотўғри ташкил килинган. Фойдаланишга топширилганларнинг аксарияти ҳаттоки миллий меъёрларга мос келмайди. Велосипедчилар халқаро стандартларга мувофиқ қурилган йўлакчалардан   юришни исташади. Амир Темур кўчасидаги йўлакчадан ташқари бирортаси фойдаланишга яроқли эмас”, - дея таъкидламоқда веложамият вакили Бобур Сирожев.

Ҳақиқатан ҳам, қизил йўлакчалар тўсиқли марафонга ўхшайди, велосипедчи ва унинг транспорт воситаси бу йўлаклардан омон чиқиши амримаҳол. Уларнинг ўртасида “қад ростлаган”   бетонли гултуваклар, савдо дўконлари, машиналар, новалар, чиқиб турган арматуралар ва ток симлари мутлақо ҳаракатланишга имкон қодирмайди.

Пиёдалар ҳам велосипедчилар йўлидаги тўсиққа айланиб қолишмоқда, чунки велосипед йўлаклари кўп ҳолларда тротуарлар устига қурилган бўлиб, жойнинг катта қисмини пиёдалардан “тортиб олган”. Йўлакнинг қизил ранги   йўлни шартли равишда пиёдалар ва велосипедчилар ҳудудига бўлади: амалда эса пиёдалар йўлнинг нотўғри томонидан юраётгани ҳақида ўйлашмайди ҳам.

"Велосипеднинг ўртача тезлиги соатига 18-22 километрни ташкил қилади. Пиёдалар ёнидан шундай тезликда ҳаракатланиб, биз уларга хавф туғдирамиз. Велосипедчи уларни уриб кетиши, ўзи ҳам жароҳатланиши мумкин", - дейди шаҳарда ҳар куни велосипеддан фойдаланадиган журналист Сабина Бақоева.

Қандай хохласам, шундай қураман

Велосипед йўлакчаларини қуришдаги тартибсизликнинг сабабларидан бири - велосипед инфратузилмаси стандартлари ҳамда лойиҳачилар учун услубий қўлланмаларнинг йўқлигидир, дея қайд этмоқда Бобур Сирожев. Масалан Германияда, велосипед йўллари юқори тезликда ҳайдаш имкониятини берувчи, сайр қилиш ва шаҳар учун мўлжалланганларга таснифланади. Ҳар бир бундай йўлак учун ўз стандартлари мавжуд, хусусан, бурилиш радиуси ва кенглиги турлича бўлади.

Бизда ҳам миллий стандартлар ишлаб чиқилиши зарур. Бу ўта муҳимдир, зеро айнан шаҳар муҳити кишининг йўлдаги ҳатти-ҳаракатини белгилаб беради. Таълим ва ҳаракатланиш маданиятини шакллантириш учун қанча пул сарфланмасин, агарда шаҳар муҳити тартибга солинмаган бўлса, инсон охир-оқибат шунга мослашади ва айни пайтдаги   қоидалар асосида ҳаракатланишни давом эттираверади. Стандартлар ишлаб чиқиладиган бўлса, лойиҳачилар   хато қилмайди, велосипед йўлакчаларининг қулай ва тўғри геометрияси шаклланади”,- деди Сирожев.

Қурилиш жараёни устидан   жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Натижада   лойиҳа охиригача етказилиб, қурувчилар белгиланган йўналишдан четга чиқишмайди. Сирожевнинг фикрича, меъёрлар устидан назорат қилиш вазифасини манфаатдор нодавлат ташкилотларига топшириш мумкин.

Ҳокимлик йўлни бермоқчи эмас

Веложамият вакиллари томонидан яна бир муҳим жиҳат таъкидланмоқда. Уларнинг айтишича, токи ҳокимлик ва пудратчи ташкилотлар ишга автомобиль транспортига қулайлик яратиш   нуқтаи назаридан ёндашиб, бир томонлама лойиҳалашни давом эттирар экан, бу соҳада ўзгариш бўлмайди.

Шуниси қизиққи, даставвал масъул идоралар велоинфратузилмани қуриш ва ривожлантириш борасида веложамият вакиллари билан маслаҳатлашиб туришган, бу каби мулоқотлар жараёнида йўлакчалардаги камчиликлар ҳақида бир неча бор айтилган. Бироқ, кўриниб турибдики, бу мулоқотлар бесамар кечган экан. Умуман   талабга жавоб бермайдиган йўлакчалар айнан пойтахт ҳокимлигининг ёнгинасидан ўтганлиги бу фикрнинг ёрқин далилидир.  

"2019 йилда Тошкент ҳокимлиги немис мутахассисларини таклиф қилган. Улардан маслаҳат сўрашган, лекин берилган таклифлар инобатга олинмаган. Жорий йилнинг бошида Транспорт бошқармаси велосипед инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этишни сўради. Таклифлар тушганига аминман, аммо велосипед йўллари барибир шундай қурилмоқдаки, улардан фойдаланишнинг иложи йўқ", - деди Сабина Бақоева.

Бобур Сирожевнинг айтишича, инфратузилмани ривожлантириш бўйича    веложамият аъзоларининг истак-хохишини ҳеч ким эътиборга олмайди.

“Биз мазкур масалани шаҳар ҳокимлигида ҳам, Транспорт бошқармасида ҳам муҳокама килдик. Бироқ, ҳар сафар халқаро тажрибага асосланган таклифлар берсакда, улар инобатга олинмайди ва эскичасига иш олиб борилаверади. Яъни, “биз муҳокама қилдик ва мен қарор қилдим” тамойили асосида иш тутилади. Биз доимо мунозараларга тайёрмиз, лекин бу жараён шаффоф ва очиқ бўлишини истаймиз”, -дея якунлади у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...