Загрузка
Загрузка
Президент журналистларни касб байрами билан табриклади
Жамият

Президент журналистларни касб байрами билан табриклади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами муносабати билан табриклаб, журналистларни ўзининг доимий маслакдоши ва жонкуяр дўсти деб атади. 

Давлат раҳбари сўзида бу йилги байрам миллий матбуотнинг асосчиси ҳисобланган "Тараққий" газетаси ташкил этилганининг 120 йиллиги ҳамда мамлакатда илк радиоэшиттиришлар бошланганининг 100 йиллиги билан уйғун келаётганини таъкидлаган.  

Президент кейинги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари фаолияти очиқлигини кенгайтириш ва медиа соҳасини рақамлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганини қайд этган. Бугунги кунда мамлакатда қарийб 2,7 мингта ОАВнинг 67 фоизи, нашриётларнинг 90 фоиздан ортиғи ва матбаа корхоналарининг 83 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келиши таъкидланган. 

Шунингдек, ахборот оқими ортиб, дипфейк технологиялари кенг тарқалаётган шароитда ишончли манбаларга таяниш муҳим аҳамият касб этаётгани, медиа саводхонликни ошириш бўйича замонавий таълим тизими шакллантирилгани айтилган. 

Президент журналистлар учун ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларни янада кучайтириш, уларнинг малакасини ошириш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилишини маълум қилган. 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, унинг нуфузини ошириш ва журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлаган. 

Табрик сўнгида давлат раҳбари журналистларга мустаҳкам соғлиқ, янги ижодий ютуқлар тилаб, "Қаламигиз ҳамиша ўткир, сўзингиз ҳаққоний ва таъсирчан, ижодингиз баракали бўлсин!" дея эзгу тилакларини билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...